Тўрақўрғон туман ХТБ га қарашли 6-сонли умумтаълим мактабида   16- март куни  Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб “Хуш келдинг Наврўз” шиори остида ўтказилган тадбир

        Серқуёш диёримизнинг барча жойларида бўлганидек мактабимизда ёшариш ва гўзаллик байрами  Наврўз катта тантаналар билан кутиб олинмоқда. Байрам муносабати билан мактабимизда ободондлаштириш ишлари олиб борилиб мактаб боғи, экин  экиладиган ва гул экиладиган майдонлар тайёр ҳолатгакелтириб қўйилди. 2018 йил    16 март куни мактабда “Хуш келдинг Наврўзим” шиори остида тантанали тадбир ўтказилди.   Тадбирни очиб бериш ҳамда устоз ва мураббийларни, мехмонларни “Наврўз умумхалқ байрами” муносабати билан мактаб директори Ш.Қамбарова табриклаб  тадбирни очиқ деб эълон қилди. Байрам тантанасида Туман Ички ишлар бўлим ходими, профилактика нозири майор Бахтиёр Тожибоев, “Мажнунтол ” махалла раиси Шоира Тўрабоевалар хам қатнашиб ўқувчиларга ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар.  Тадбир аввалида  ўқувчилар “Бахорой” ва “Наврўзой”ларни кутиб олдилар . Шундан сўнг мактабнинг 7-10 синф ўқувчилари ўзларининг “Наврўз” га атаб тайёрлаб келган баддий чиқишлари хамда кўргазмаларини тадбирга йиғилганларга намойиш этдилар. Бу тадбирларда айниқса 9- Б синф ўқувчилари ажралиб туришди улар ўзларининг жажжи сингилларига хам рақс сирларини ўргатиб туришди.

Тадбир давомида 7-10 синф ўқувчилари ўзлари тайёрлаб келган қўл мехнатлари, жонли бурчакдари деворий газеталари билан қатнашдилар. Ушбу тадбирда 7-Б синф ўқувчилари 1-ўринни, 10-А синф ўқувчилари 2- ўринни хамда  _____  синф ўқувчилари 3- ўринни эгалладилар.Ўтказилган байрам тадбири барчада яхши таассурот қолдирди